1 сентябрь куни Ердан хавфсиз масофада Флоренс улкан астероиди учиб ўтади, дея хабар бермоқда «Naukatv.ru» NASA’га таяниб. Астероид буюк британиялик жамоат арбоби Флоренс Найтингейл (1820—1910) шарафига номланган.
Спицер космик қурилмаси маълумотларига кўра, астероид ва Ер ортасидаги масофа 7 миллион километрга етади. Космик жисмнинг ҳажми — 4,4 километрга яқин. Бунгача астероидлар Ерга бундан-да яқинроқ учиб келганига қарамай, бу қайд этилганларининг энг йиригидир.
Флоренснинг тунги осмон бўйлаб ҳаракатини август охиридан сентябрь бошигача кетма-кет бир неча кеча давомида нопрофессионал телескоп ёрдамида кузатиш мумкин. Бундай турдаги космик жисмнинг Ер билан навбатдаги яқинлашуви 2500 йилдагина юз бериши кутилмоқда.
Изоҳ (0)