Япониянинг «Митибики» алоқа сунъий йўлдоши 10-октябрда учирилади. Бу ҳақда H-2A ракеталарини ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган Mitsubishi Heavy Industries компанияси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Япония аэрокоинот тадқиқотлари агентлиги (JAXA) ҳисоб бўйича тўртинчи «Митибики»ни орбитага чиқарганидан сўнг 2018 йилда сунъий йўлдошлардан АҚШнинг GPS тизимига қўшимча сифатида фойдаланишни бошлашга умид қилмоқда. Чунки баъзан фойдаланувчилар бориш қийин бўлган манзилларда алоқа сигналлари сифати муаамосига дуч келмоқда.
2023 йилга келиб орбитада GPS тизимидан мустақил ишловчи 7 та «Митибики» қурилмаси бўлиши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)