Анголанинг Angosat номли биринчи сунъий йўлдоши Бойқўнғир космодромидан 2017 йилнинг декабрь ойи бошида старт олади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Фрегат СБ» тезлаштирувчи блоки билан «Зенит» элтувчи ракетаси ёрдамида учириладиган Angosat алоқа йўлдошининг парвози 2017 йилнинг ноябрь ойидан 7 декабрга қолдирилди. Парвознинг кечиктирилишига ташкилий масала сабаб бўлган.
Аввалроқ сунъий йўлдошнинг парвози 2017 йилнинг ёзида бўлиши режалаштирилган, кейин парвоз сентябрь ойига кўчирилган, сўнгра — октябрь охирига, кейин эса ноябрга қолдирилган.
Angosat 1 геостационар алоқа йўлдоши бўлиб, «Энергия» ракета-космик корпорацияси томонидан ясалмоқда ва Angosat компанияси томонидан ишлатилади. Бу Анголанинг биринчи алоқа сунъий йўлдоши ҳисобланади.
Изоҳ (0)