Ҳажми тахминан 4,4 километрга тенг Florence астероиди 1 сентябрь куни Ер учун хавфли бўлган масофадан учиб ўтади, деб ёзади «РИА Новости» Штернберг номидаги давлат астрономия институти космик мониторинг лабораторияси раҳбари Владимир Липуновга таяниб.
Унинг айтишича, астероиднинг Ер учун хавфли масофаси 7 миллион километрдан бошланади, яқинлашиб келаётган астероид эса ушбу марра чегарасига яқин жойда жойлашган. Осмон жисми сайёра устидан учиб ўтган энг йирикларидан бири ҳисобланади.
Липунов таъкидлашича, бундан ҳам йирикроқ ва Ерга янада яқинроқ учадиган астероидлар ҳам бор. Ерга астероид парвози хавф солмайди.
Изоҳ (0)