Xiaomi 11 сентябрь куни ўзининг Mi Mix ромсиз смартфони янги авлодини тақдим этиши ҳақида расман эълон қилди. Бу, миш-мишларга кўра, Apple ўз iPhone 8 ини намойиш этадиган кундан бир кунгина аввалдир, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Дастлабки маълумотларга кўра, смартфон 6 дюймли Japan Display экрани (олд панелнинг 95 фоизини ташкил этади), саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 835 чипи, 6/8 Гб тезкор ва 128/256 Гб ички хотира, 12 мегапикселли асосий қўш камера ва 5 мегапикселли олд камера, 3400 мА/соат сиғимли батареяга эга бўлади, Android 8.0 операцион тизимида ишлайди.
Нархлар 600 доллардан бошланиши, 8Гб тезкор ва 256 Гб ички хотирали қимматбаҳороқ модель эса тахминан 750 доллар туриши кутилмоқда.
Изоҳ (0)