Польша шимолида йўловчи ва юк поездлари тўқнашди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Грудзёндз шаҳри яқинида рўй берган ҳодиса оқибатида йўловчи поезди издан чиқиб кетди. Авария чоғи поездда бўлган 130 йўловчи кейинчалик эвакуация қилинди.
Орасида 4 бола ҳам бўлган 20 нафар жабрдийда енгил жароҳат олгани билдирилмоқда.
Тўқнашув сабаблари ҳозирча маълум қилинмади.
Изоҳ (0)