2017 йилнинг 21—31 август кунлари аввал Бишкек, сўнгра Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон—Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ушбу музокаралар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегацияси ишчи гуруҳи ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациясининг топография ва ер тузиш ишчи гуруҳи ўртасида ўтказилди.
Учрашувларда чегаранинг умумий узунлигини 80 фоизини ташкил этувчи Келишилган қисм бўйича Ўзбекистон—Қирғизистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома лойиҳаси муҳокама қилинди ва келишилди ҳамда давлатлараро ҳужжатга тегишли иловалар тайёрланди.
Изоҳ (0)