31 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. 31 август — Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилинган кун. Президент Шавкат Мирзиёев куннинг биринчи ярмида «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуида бўлиб ўтган маросимда иштирок этди, тушдан сўнг «Ўзбекистон» Халқаро форумлар саройида Мустақиллик кунига атаб ўтказилган тантанали тадбирда нутқ сўзлади.
2. Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали очилди. Маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Биринчи Президентнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова қатнашди, Лола Каримова-Тиллаева ҳайкал пойига гул қўйди.
3. Марчелло Липпи шогирдлари Самвел Бабаян жамоасини ҳам мағлуб этди. Энди Сурия 3-ўринда, Ўзбекистон 4-ўринга тушди. Игнатий Нестеров — мағлубиятли ўйинда қаҳрамон, Игорь Сергеев — антиқаҳрамонлардан бири.
4. Саудия газетасида ўзбеклар ҳақида мақола: Ҳитлерга қарши жангдан Арафот тоғигача. «Ҳозир ҳаёт бўлган уруш фахрийларининг айни кундаги ёшлари 90-108 орасида».
5. «Бўшлиқдаги тожик-ўзбек бизнеси. Барча масъулият ўз зиммасида». Ўзбекистон ва Тожикистон савдо алоқалари ва уларнинг ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар ҳақида.
Изоҳ (0)