Бразилия суди Амазония минтақасида, Амазонка дарёсида табиий бойликлар қазиб олишни тақиқлади. Бу ҳақда France24 хабар бермоқда.
Федерал судья Роландо Валкир Спаньоло мамлакат президенти Мишел Темернинг Амазония шимолида фойдали қазилмалар олишга рухсат берувчи декретини тўхтатиб қўйди. Судьянинг фикрига кўра, бундай қарор конституцияга мувофиқ фақат мамлакат конгресси томонидан қабул қилиниши мумкин.
Бош прокуратура қарор устидан апелляция шикоятини киритишга тайёргарлик кўрмоқда.
24 август куни Мишел Темер фармон чиқариб, Амазония ўрмонларининг алоҳида қўриқланадиган зонасида қазилма ишларини олиб боришга рухсат берган эди.
Изоҳ (0)