• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бўшлиқдаги тожик-ўзбек бизнеси. Барча масъулият ўз зиммасида

    Ўзбек-тожик бизнесининг ривожланишига нима тўсқинлик қилиши мумкин? Виза режимидан ташқари, бошқа кўплаб жиҳатлар ҳам бор. Асосийларидан бири ривожланишнинг турли босқичларида эканлигимиздир, деб ёзади Asia-Plus нашри.

    Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматга келгандан сўнг Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси кескин оша бошлади. Биринчи яримйиллик якунларига кўра, 60 миллион долларга яқин савдони амалга оширганмиз, бу эса ўтган йилнинг шу давридан икки баробар кўп.

    Республикамиз билан товар айланмаси тизими бўйича Ўзбекистон Эрон ва Афғонистон каби мамлакатлардан олдинга ўтиб, ҳозирги пайтда Тожикистон Россия, Қозоғистон, Хитой ва Туркиядан кейин бешинчи ўринни эгалламоқда. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар эса, тожик мансабдор шахслари сўзларига қараганда, «кун сайин тобора яхшиланмоқда».

    Бизнес учун имкониятлар жуда кўп. Бироқ...

    Ҳозирги пайтда тожик—ўзбек чегарасида (атиги) иккита назорат-ўтказиш пункти фаолият кўрсатмоқда. Тожикистонда яқин келажакда қўшимча пунктлар очилиши ҳақидаги гапларни эшитиш мумкин.

    Фото: Asia-Plus

    Фото: Asia-Plus

    Савдо-иқтисодий муносабатларни яхшилаш учун жорий йилнинг бошида Душанбеда илк бор Ўзбекистон товарлари кўргазмаси ташкил этилди. Тожикистон маҳсулотларининг жавоб кўргазмаси сентябрда Тошкентда бўлиб ўтади.

    Ҳаммаси яхшидек, бироқ...

    Тожикистон иқтисодий таҳлилчиси Сафар Нуралининг фикрича, айни дамда Ўзбекистон иқтисодиёти ва компаниялари мамлакатимиз билан савдо алоқалари учун яхшироқ тайёргарлик кўрган.

    Унинг фикрича, бу факт кичик капитализация ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида диверсификация деярли мавжуд бўлмаган тожик бизнеси учун маълум бир хатарни юзага келтириши мумкин.

    — 2016 йилда Тожикистон ЯИМ 6,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, Ўзбекистон ЯИМ бу пайтда 67,2 миллиардга яқин кўрсаткични ташкил этди. Мамлакатимиз 2016 йилда 0,9 миллиардлик суммага товар ва хизматларни экспорт, 3,3 миллиард долларга импорт қилди.

    Ўзбекистоннинг бу вақт мобайнидаги кўрсаткичлари: экспортда 12,5 миллиард доллар, импортда эса 12,1 миллиардни ташкил этди, дейди эксперт. — Қўшнимизнинг олтин-валюта заҳираси тахминан 20 миллиард долларни ташкил этади, бизда эса, норасмий баҳолашларга кўра, 3 ойга яқин импорт, яъни 0,6 миллиард доллар атрофида.

    Жорий йилнинг биринчи яримйилида тожик-ўзбек икки томонлама товар айланмаси 59 миллион долларга яқин маблағни ташкил этди. Ҳар иккала мамлакат умумий савдо айланмасининг 34 миллион доллардан ортиғи ўзбек товарларининг Тожикистонга импортига, 24 миллиондан ортиғи эса Тожикистон маҳсулотларининг экспортига тўғри келади.

    Нуралининг фикрича, икки мамлакат ўртасида фаол савдо муносабатларини ривожлантиришга виза режими реал тўсқинлик қилмоқда. У мамлакатлар ўртасида 2000 йиллар бошида жорий этилган бўлиб, фаол ҳамкорлик ва товарлар, инсон ресурслари ва капиталнинг очиқ оқимига имкон бермайди.

    — Навбатдаги муҳим жиҳат, — давом эттиради эксперт, — Тожикистонда ҳам расмий, ҳам тижорат айрибошлаш курси деярли бир хил, ўзгарувчанлик эса жуда кичик. Ўзбекистонда эса расмий валюта курси ва ундан деярли икки баробар юқори «қора бозор» курси мавжуд. Шу тариқа, расмий конвертация имкониятига эга ўзбек компаниялари бундай имкониятга эга бўлмаганларига қараганда икки баробар кўп даромад қилиши мумкин. Ўз маҳсулотларини Ўзбекистонда сотувчи тожик компаниялари учун бунга рухсат берилиш-берилмаслиги — катта сўроқ.

    Тожикистондан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширишда қўшни давлат компанияларида ҳам банк ва молиявий қийинчиликлар юзага келиши мумкин.

    Плюслар ҳам бор, аммо истиқболда...

    Мамлакатлар ўртасида, — давом эттиради Сафар Нурали, — давлат чегараларини белгилаш бўйича ҳамон саволлар бор, жанубий Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида темирйўл қатнови мавжуд эмас.

    — Тарихий жиҳатдан Сўғд вилояти Ўзбекистон билан яқинроқ боғланган, шунинг учун савдо алоқаларининг айнан шу ерда тезроқ йўлга қўйилиши эҳтимоли юқори. Бироқ бу ҳам мамлакатлар ўртасидаги виза режими тўлиқ бекор қилингандан кейингина амалга ошиши мумкин.

    — Шунингдек, тан олиш керакки, Тожикистонда ўзбек компаниялари билан рақобатлаша оладиган компаниялар жуда кам, айниқса саноат ишлаб чиқариши соҳасида. Ўзбек компаниялари, бизникидан фарқли равишда, давлат томонидан жиддий қўллаб-қувватланади. Чекланган капитал, эски технологиялар ва эскирган қурилмалар билан компанияларимиз тегишли даражадаги экспорт салоҳиятини намойиш эта олмайди. Бу борада биз шубҳасиз ютқазамиз, дейди Нурали.

    Бошқа томондан, иқтисодчининг таъкидлашича, Ўзбекистон бозори деярли тўрт баровар катта ва тожик бизнеси учун қизиқарли истиқболлар очади.

    «Ўнйилликлар талаб этилади»

    Давлатларимиз ўртасида барча йўналишлардаги алоқаларда асосий тўсиқ саналувчи виза режими борасида маҳаллий ва ўзбек тадбиркорларининг фикрлари.

    Ўзбекистон янги юзйиллик 2000 йилларига қадар Тожикистоннинг асосий савдо шерикларидан бири эди. Икки қўшни мамлакат ўртасидаги йиллик савдо ҳажми ярим миллиард доллардан ошган. 2007 йилда тожик-ўзбек товар айланмаси 300 миллионгача қисқарди, 2014 йилга келиб эса у ҳатто 100 миллион долларни ташкил этмади.

    Сўғд вилояти бизнесмени Азиз Тешаев Ўзбекистондан Тожикистонга пойабзал учун тери етказиб бериш билан шуғулланади. У охирги вақтларда икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларида ҳеч қандай яхшиланиш сезмаганлигини таъкидлайди.

    Унинг сўзларига қараганда, аввал Ўзбекистон расмийлари Тожикистонга тери экспортига рухсат бермаган, у Сўғдга контрабанда йўли билан олиб кирилган. Ҳозир Тошкент бунга рухсат берганлигига қарамасдан, энди божхона, солиқчилар, милиция ва чегарачиларга тўлов тўлаш лозим...

    — Контрабанда билан олиб кирган яхшироқ: ташвиш ва харажат камроқ, — дейди Тешаев.

    Фото: Asia-Plus

    Фото: Asia-Plus

    Тожик бизнесмени Тўра Холмаҳмадов Душанбедан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятига атлас ва адрасни экспорт қилади. У пул ўтказмалари билан боғлиқ муаммодан шикоят қилади.

    — Бугун давлатларимиз ўртасида пул ўтказмаларининг оддий почта тизими ҳам йўлга қўйилмаган, шартнома тузиш учун катта суммадаги нақд пул билан бориш эса жуда хатарли. Икки давлат банк тизимлари ўртасидаги ҳамкорлик нол даражада, — дея таъкидлайди у.

    Тошкентлик тадбиркор Жонибек Исматуллаев жорий йил бошидан тожик бозорига савдо марказлари учун совитиш қурилмаларини етказишни бошлади. У бутун жавобгарликни фақат ўзининг зиммасига олиб ишлаётганини маълум қилади.

    — Тошкент ва Душанбе ўртасида тадбиркорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини икки томонлама ҳимоя қилиш бўйича шартномавий-ҳуқуқий база мутлақо мавжуд эмас. Икки томонлама алоқаларни ривожлантириш учун ҳозироқ мамлакатларимиз пойтахтларида зудлик билан савдо-иқтисодий ваколатхоналарини очиш, Ўзбек—Тожик ишчи кенгашини ташкил этиш лозим, — дея таъкидлайди Исматуллаев.

    Унинг ҳамюрти, Қарши шаҳридан тадбиркор Қосимберди Ҳолиқов мактаб ва мактабгача таълим муассасалари учун мебел ишлаб чиқариш корхонасига эга. Ўтган йилнинг охиридан буён у тожик бозорига киришга муваффақиятсиз уринмоқда.

    Бугун Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик айланмалари асосан давлат ташкилотлари ёки йирик компаниялар томонидан амалга оширилмоқда. Ушбу соҳага ўрта ва кичик бизнес вакилларининг кириши учун ҳали ўнйилликлар талаб этилади, — дейди у.

    31.08.2017, 17:23   Изоҳ (0)   14688
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳақидаги қарорни имзолади

    31.08.2017, 16:51

    Ўзбекистон—Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиши масалалари бўйича учрашувлар бўлиб ўтди

    31.08.2017, 16:34

    «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси 2023 йилгача бутун Ўзбекистонни қамраб олади

    31.08.2017, 16:18

    Инфографика: 2016 ва 2017 йил биринчи ярим йиллигида «Ўзбектелеком» АК кенг полосали уланиш хизматларининг ривожланиши

    31.08.2017, 15:25

    Ўзбекистон армияси дунёнинг энг қудратли қуролли кучлари рейтингида 48-ўринни эгаллади

    31.08.2017, 14:54

    Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинган кун (видео)

    31.08.2017, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт” — Шавкат Мирзиёев  

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:52

    Аббосбек Файзуллаев АПЛ клуби “шорт-листи”дан жой олди (фото)

    Спорт | 16 июн, 10:50

    Президент администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади 

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:44

    Эронликлар пойтахтни оммавий тарк этмоқда (видео)

    Дунё | 16 июн, 10:43

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди

    Дунё | 16 июн, 10:15

    “Ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин” — Шавкат Мирзиёев суюлтирилган газ муаммоси бўйича раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:15

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Лайфстайл | 16 июн, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.