Netflix стриминг хизмати расман “Эмили Парижда” сериалининг 5-мавсуми қачон чиқишини эълон қилди. Сериал муаллифи Деррен Стар сўзларига кўра, кейинги сериялар “икки шаҳар ҳақидаги ҳикоялар”дан иборат бўлади ва бош қаҳрамон Париж ва Рим ўртасида сарсон қолади. Шунингдек, Эмили Венецияга ҳам ташриф буюради.

Актрисс Лили Коллинз яна Эмили Купер ролига қайтади. У билан бирга томошабинлар аввалдан таниш бўлган қаҳрамонларни: Филиппин Леруа-Боле (Силви), Эшли Парк (Минди), Лукас Браво (Габриэль), Самуэл Арнольд (Жулиэн), Бруно Гоэри (Люк), Уилям Абади (Антуан), Лусенн Лависконт (Алфи) ва бошқаларни қайта кўради.


Сериалга янги актёрлар ҳам қўшилади. Жумладан, Браен Гринберг, Мишел Лароклар янги мавсумда иштирок этади. “Оскар” мукофотига номзод бўлган Минни Драйвер эса малика Жейн образини гавдалантиради.
Янги мавсум бошида Эмили Париждаги одатий ҳаётидан чиқиб, Римдаги Grateau агентлигининг янги офисида иш бошлайди. Бу қарор унинг касбий ўсиши учун катта имконият бўлса-да, Париждаги жамоаси ва дўстларидан узоқлашиш унга осон кечмайди.


Италияда у келишган тадбиркор Марчелло билан танишади ва у билан муносабатлари тезда романтик тус олади. Аммо у Габриэль билан ўртасидаги ҳис-туйғуларни ҳамон унутмаган бўлади. Шундай қилиб, Эмили янги муҳаббат ва эски туйғулар ўртасида чигал вазиятга тушиб қолади.


“Эмили Парижда”нинг 4-мавсуми Netflix’нинг глобал рейтингида релиздан сўнг дарҳол етакчилик қилган ва бир неча ҳафта давомида юқори ўринларни эгаллаган. Бешинчи мавсум премераси 18 декабрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)