Полиция Москвада йирик бизнесмен ва собиқ сенатор Умар Жаброиловни ҳибсга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бизнесмен Жаброилов тунда шаҳар марказидаги меҳмонхонада қўлга олинди», — маълум қилди агентликнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси.
Дастлабки маълумотларга кўра, Жаброилов меҳмонхонада мукофот тариқасида берилган тўппончадан шифтга қарата ўқ узган. У безориликда гумон қилиниб, қўлга олинди ва жиноий иш қўзғалди.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.
Изоҳ (0)