Шимолий Корея расмийлари 29 август, сешанба куни ўрта масофадаги «Хвасон-12» баллистик ракетаси синовини ўтказганини расман билдирди. Бу ҳақда Yonhap маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
KCNA агентлигига кўра, ракета парвозини КХДР етакчиси Ким Чен Ин шахсан назорат қилган.
Ракета Япониянинг шимоли-шарқий қисмидан учиб ўтиб, Хоккайдо оролидаги Эримо бурнидан 1180 километр шарқда, Тинч океанига қулади.
Изоҳ (0)