Германиянинг Гамбург шаҳрига Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун жўнаб кетган боксчиларнинг 6 нафари ярим финал чиптасини қўлга киритганди.
Бугун уларнинг финал остонасидаги рақиблари номи маълум бўлди. Ярим финал жанглари 31 август ва 1 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
-49 кг: Ҳасанбой Дўсмтатов — Мартинес Ривас (Колумбия)-52 кг: Жасур Латипов — Инк Ю Ким (Жанубий Корея)-64 кг: Иқбол Холдоров — Фредус Рохас (АҚШ)-69 кг: Шаҳрам Ғиёсов — Аблайхан Жусупов (Қозоғистон)-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Жозеф Вард (Ирландия)-91 кг: Санжар Турсунов — Евгений Тишенко (Россия)
Ярим финалларда Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Санжар Турсуновнинг рақиблари анча жиддий. Россиялик Евгений Тишенко ўз вазн тоифасида Олимпиада чемпиони ҳисобланади.
Ўзбекистон термаси 2015 йил Қатарда ўтган сўнгги Жаҳон чемпионатида 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритганди. Ҳозирча терма 6 та бронза масаласини аниқ ҳал қилган. Уларнинг ҳаммаси келажакда олтинга айланиши мумкин.
Ўзбекистонликлардан Мурод Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов ва Баҳодир Жалолов чорак финалда мағлубият аламини тотиб кўрганди.
Бокс бўйича Жаҳон чемпионати жанглари UzReport телеканали орқали трансляция қилинмоқда.
Изоҳ (0)