Новосибирсклик кардиожарроҳлар дунёда илк бор юракнинг ўнг ва чап бўлимларига ишлайдиган ва қон айланишига ёрдам берувчи қурилмани ўрнатиш бўйича операция ўтказди. Беморга икки протез ўрнатилиши муваффақиятли ўтди ва аёлга касалхонадан чиқишга рухсат берилди, дея хабар беради «Наука».
Яраланиш оқибатида бемор ўлим ёқасида эди, бироқ мутахассислар ҳаракати билан унинг ҳолати барқарорлашди. Насос бемор юрагида ўрнатилди ва унга аёл белида олиб юрадиган кичик қутичадаги ташқи блокка уланган кабел туташтирилди. Клиникада вақти-вақти билан қайта созланадиган бошқарув блоки қон оқимини назорат қилади.
Муваффақиятли операцияга қарамай, аёл барибир донор юраги кўчириб ўтказилишига муҳтож.
Қон айланишига ёрдам берувчи қурилма юракнинг икки бўлимига ишловчи механик насосдан иборат. Хорижда ишлаб чиқарилган қурилмалар қон оқимини таъминлаши мумкин, аммо юқори қон босимига сабаб бўлади.
Москвалик тадқиқотчиларнинг Новосибирскда биринчи бўлиб синаб кўрилган ихтироси эса буйраклар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайди.
Изоҳ (0)