Volkswagen компанияси Crafter фургони асосида яратилган икки қаватли ғилдиракли уй ҳақида батафсил маълумот берди. Автомобиль август ойининг бошида тақдм этилган бўлиб, унинг расмий тақдимоти 26 августда Германиянинг Дюссельдорф шаҳридаги кўргазмада бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
California XXL деб номланган янги автомобилнинг габарит узунлиги 5986 миллиметр, эни — 2030 миллиметр, баландлиги эса 2900 миллиметрни ташкил қилади.
Ғилдиракли уйнинг ошхонасида раковина, бир метрли йиғиладиган стол, газ плитаси ва 50 литрли совутгич ва тўрт литрли музлатгич бор. Шунингдек, автомобилда душ, ҳожатхона, сув иситгич, унинг биринчи қаватида ётоқ жой, иккинчи қаватида катта каравот бор. Сув бакининг ҳажми 140 литр, газники — 37 литр, чиқиндилар учун мўлжалланган идишнинг ҳажми эса 90 литрни ташкил қилади.
Биринчи қаватдаги каравот йиғилади, у вентиляция тизими ёрдамида иситилиши ёки совутилиши мумкин. унинг узунлиги икки метрни, эни эса 1,7 метрни ташкил қилади. Тепада панорамали том, орқа қисмида эса проектор ўрнатилган. Салонда тўққизта розетка, олтита USB порт ва сенсор бошқарувли атмосфера ёритгичи бор. Автомобиль тизимини смартфонлар ва iPad учун мўлжалланган дастур ёрдамида бошқариш мумкин.
Алоҳида иситиш тизими билан жиҳозланган иккинчи қаватда икки метрли каравот ва панорамали том бор.
Ғилдиракли уй тўлиқ узатма, 177 от кучига эга дизел двигатели билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)