Британиялик Тед Брейди мотоциклнинг орқа ғилдирагида, энг юқори тезликка эришиб, Гиннеснинг жаҳон рекордини ўрнатди. У мотоциклни соатига 350,6 километр тезликда ҳаракатлантириб, бир йил аввал ўрнатилган рекорддан соатига 7 километр тезроқ юриб, уни янгилади. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Рекорд АҚШнинг Шимолий Йоркшир ҳарбий базасидаги учиш йўлакчасида ҳар йили ўтказиладиган мотоциклнинг орқа ғилдирагида тез юриш чемпионати доирасида ўрнатилди.
Рекорд ўрнатиш учун орқа ғилдиракда бир километр юриш керак бўлган. Тезлик масофанинг охирида қайд этилган. Брейди рекордни иккинчи урушда ўрнатган.
Изоҳ (0)