Тошкентнинг Олой бозори олдидаги автобус бекатида ҳайдовчилардан бири муштлашув иштирокчисига айланиб қолди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида видеохабар қолдирилган.
Автобус ҳайдовчиси ким билан муштлашгани номаълум. У қайси автобус йўналишида ҳайдовчилик қилиши ҳам аниқ эмас.
Аксарият фойдаланувчилар автобус ҳайдовчисининг тажовузкор хулқини қоралаган. Айни вақтда, унинг шу ҳолга келишига сабаб бўлган омилларни аниқлаш зарурлигини таъкидлаган.
Бошқа кўплаб фойдаланувчилар эса видеохабарга ҳазил аралаш муносабат билдирган: кимдир буни ҳинд кинофильмидаги лавҳага қиёслаган, бошқа биров Mortal Combat’ни ёдга олган. Кўпчилик эса бу муштлашувни 26 август тунида ўтказилиши кутилаётган Макгрегор—Мейвезер жангига тенглаштирган.
Изоҳ (0)