Ироқ ҳарбийлари Талл-Афар марказидаги ибодатхона атрофини ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларидан тўлиқ озод қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Аксилтеррор кучлари ибодатхона атрофи ва Талл-Афар боғларини озод қилиб, ибодатхона биноси узра Ироқ байроғини ўрнатди», — дея қўмондон Абдул-Амир Яраллунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «РИА Новости».
Талл-Афар шаҳри — ИШИДнинг Ироқ ва Сурия чегараси яқинидаги сўнгги йирик таянчидир. Шаҳар аввалроқ ИШИДдан озод қилинган Мосулдан ғарброқда жойлашган.
Талл-Афарни озод қилиш бўйича операция 20 августдан бери олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)