Беларусь президенти Александр Лукашенко 26 август, шанба куни ўз томорқасида картошка ҳосилини йиғиш билан шуғулланжи. Бу ҳақда, пресидент матбуот хизматига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Бугун президентнинг тирбанд кун тартибида бўш вақт бўлди, ва у ўз томорқасида ишлади. Ҳосил йиғди», — дейилади хабарномада.
Лукашенкога картошка қазишда кичик ўғли Николай ёрдам берди.
Жами уч гектар ердан ҳосил йиғилди, ҳосил 105 тоннани ташкил қилди.
Ҳосилнинг бир қисми болалар ва кексаларга ёрдам тариқасида ижтимоий муассасаларга топширилади.
Изоҳ (0)