Беларусь Фанлар миллий академияси мамлакатнинг илк электромобилини тақдим этди. Бу ҳақда «BELTА» хабар бермоқда.
Академиянинг Машинасозлик бирлашган институти бош директори Сергей Поддубкога кўра, тажриба нусхаси салкам бир йил давомида яратилган электромобил двигателининг қуввати 80 от кучи ёки тахминан 60 киловаттга тенг.
Бу шаҳар ичида ҳаракатланиш учун етарли бўлиб, машинанинг максимал тезлиги соатига 110 километрдан иборат.
Автомобильни махсус тўйинтириш қурилмасидан ташқари оддий электр розеткасидан ҳам қувватлантириш мумкин. Тажриба нусхаси Хитойнинг GeelySC7 машинаси асосида яратилди. Унинг нархи маълум қилинмади.
Изоҳ (0)