«Калашников» концерни махсус топшириқли кучлар учун ишлаб чиқилган шовқинсиз электр мотоциклини тақдим этди, деб ёзади «РИА Новости».
Компания аввалроқ Facebook орқали маълум қилганидек, электр мотоцикл полициянинг йўл-патруль хизмати ва патруль-пост хизмати бўлинмалари учун ишлаб чиқилган. Бундай машина бир марта олган қуввати билан 150 км масофани босиб ўтиши мумкин. Илк нусхалар Москва полициясига август охирида топширилади.
«Калашников» концерни бош директорининг маркетинг ва савдо бўйича ўринбосари Владимир Дмитриев тақдимотда маълум қилишича, янги мотоциклнинг технологик базаси имкониятларни муайян буюртмачининг эҳтиёжларига қараб сезиларли тарзда ўзгартириш имконини беради.
Изоҳ (0)