Россиянинг Челябинск вилоятидаги М-5 трассасида 23 август, чоршанба куни тиркамали MAN юк машинаси ҳайдовчиси Кандабулак қишлоғида яшовчи 19 ёшли фуқарони босиб кетди, деб ёзади «1news.uz». Олган жароҳатлари туфайли пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.
Полиция маълумотларига кўра, юк машинасини 48 ёшли Ўзбекистон фуқароси, Наманган вилоятида яшовчи Саидхонов бошқарган.
ЙТҲга пиёданинг қоронғи пайтда йўлнинг юк машинаси ўтаётган томонида ҳаракатлангани сабабчи бўлган.
Полиция терговгача текширув ишларини бошлади, унинг натижаларига кўра, жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги масала ҳал қилинади.
Изоҳ (0)