My Day нашри дизайнер Камола Рустамованинг El regreso (испан тилида «Қайтиш») номли янги тўпламининг тўлиқ лукбукини тақдим этди.
Pre-Fall 2017 мавсуми тўпламига кўйлак, юбка, шойи блузка, топ ва бомберлардан иборат 23 та лук кирди.
Либосларда ўзбек миллий матолари, шойи ва итальян пайеткаларидан фойдаланилди.
Тўплам сентябрда Мадридда намойиш этилади ва янги қиёфалар билан тўлдирилади.
Камола Рустамова — дизайнер, Azucar Moreno бренди асосчиси, Ўзбекистондаги мода фестивалларининг кўп марталик ғолиби. 2006 йилда «Андалусиянинг энг ёш дизайнери» номинациясида ғолиб бўлди, 2012 йилда эса Мадриднинг энг яхши ёш дизайнерига айланди. Барселона, Мадрид, Севилья, Берлин, Флорип оролидаги халқаро мода намойишларида қатнашган.
Изоҳ (0)