Тошкент шаҳри ҳудудида 2017 йилнинг 22 август куни 6 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 6 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
ЙПХ инспекторлари томонидан 22 августда жами 2696 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 822 тасини қўпол турдаги, 29 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 22 август куни жами 1010 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган. Улардан 561 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 449 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил қилган.
Изоҳ (0)