• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов: Нима учун ўқитувчи ўз ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилмайди? (видео)

    Халқаро пресс-клубнинг 23 август куни бўлиб ўтган анжуманида иштирок этган халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов мактаб ўқитувчиларининг ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этилиши ҳолатларига муносабат билдирди.

    Вазир Иноятов ўз чиқиши давомида Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими мудираси Нафиса Нишонова (вазир уни Замира Нишонова деб атади) билан боғлиқ вазиятга ҳам тўхталди.

    Аввалроқ, Нишонова хоним ўтказган мажлис аудиоёзуви интернетда тарқалиб кетган эди. Мажлисда ўқитувчиларга дала ишларида қатнашиш, китоблар сотиб олиш, нашрларга обуна бўлиш, қариндош пенсионерларни пластик карточкага ўтказиш масаласида кўрсатмалар берилган.

    Фото: Халқаро пресс-клуб

    Фото: Халқаро пресс-клуб
    Ўқитувчиларнинг ўз лавозим вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб этиш масаласида ҳамма ерда муносабат билдириляпти. Бу эса шундай ҳолатлар борлигидан далолат беради ва худди шундай ҳолат бор экан, деган фикрга олиб келади. Ўқитувчи таълим-тарбия жараёнидан ташқари, ўзи ишлаётган таълим муассасанинг жамоат ишларида, уни ободонлаштириш ишларида қатнашиши шарт. Буни тўғри айтишимиз керак. Лекин айримлар мана шуни ҳам баҳона қилиб, «Бизни бошқа ишларга жалб қилишяпти», деган фикрда бўлиши керак эмас.

    Ўқитувчиларнинг ҳар хил қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилишига вазирлик ўзининг қандай муносабатини билдиради? Албатта, салбий муносабатни билдиради. Вазирлик ўқитувчининг мана шундай фаолиятга жалб этилиши тарафдори ҳам эмас. Вазирликнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида ўқитувчининг фаолият вазифасига мана шундай ишларда қатнашиш шарт, деган мажбуриятларни белгилаб бермаган. Вазирлик буни, албатта, қонуний, ҳуқуқий-меъёрий томондан ҳимоя қилади. Лекин жамоат-чи, ўқитувчининг ўзи-чи? Ўша мактабнинг раҳбарияти-чи? Тумандаги фаоллар-чи? Улар ўқитувчининг ҳуқуқини ҳимоя қилмайдими? Ёки ўқитувчининг ўзи ўз ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилмайдими? Шундай масала ҳам турибди-да.

    Вазирликдан бориб, ўқитувчининг ҳуқуқи бузилаётганидан хабар топиш учун ҳам, биласизми, вазирликда 50 киши ишлайди, тизимимизда эса 400 мингдан ортиқ ўқитувчи фаолият юритади. Ҳуқуқи бузилаётганини, биринчи навбатда, ўқитувчининг ўзи билади-ку. Нима учун ўқитувчи ҳуқуқлари поймол қилинишига ўзи йўл қўйиб беради? «Нима учун ўзи курашмайди, ҳақ-ҳуқуқини талаб қилмайди?», деган саволни ҳам қўйиш керак. Биз вазирлик сифатида, умуман, халқ таълими тизими раҳбариятлари мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар доим курашамиз.

    Очиқчасига савол қўйдингиз: Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Замира Нишонова — халқ таълими бўлими мудири ҳисобланади. У ўтказган йиғилишдаги унинг фикрларини ёзиб олиб, ижтимоий тармоқларга қўйиб юборишди. Ўзбекистон учун жой куйдирувчи бир фуқаро сифатида бу фикрлар таҳлил қилинса, унда ёмон бир иллатларни кўрганим йўқ.

    Масалан: мактаб ё боғчангни бўш томорқасига картошка эккин, бу болалар ва ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоя қилишга, уларни озиқ-овқат билан таъминлашда, арзонлаштиришда хизмат бўлади, деяпти. Мактаб, боғчанинг бўш ётган ери бўлса, шу муассасаларнинг ходимлари учун қилинадиган бўлса, бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ. Ўша ер чўл бўлиб ётганидан кўра, сув бўлса, экиб-етиштириб, ўқувчилар учун арзонроқ таом қилиб бериш мумкин. Ёки, бирор қийналган ўқитувчи учун етиштирилган маҳсулотдан бериб, уни ижтимоий ҳимоя қилиш мумкин. Боғчада бўладиган бўлса, болаларга истеъмол учун яроқли бир ҳолатда тайёрлаб бериш мумкин. Бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ

    Ўша йиғилишда Замира Нишонова яна иккинчи масалани қўйяпти. «Китоб ўқинг, газета ўқинг, газетага обуна бўлинг», деяпти. Ўқитувчи янги билимларни қаердан олади? Матбуот нашрларидан олади. Мана шу туман халқ таълими бўлими мудири «китоб олинглар, газетага обуна бўлинглар», деб туриши — раҳбар сифатида унинг вазифаси. Мен у халқ таълими бўлими мудирини раҳбар сифатида, вазир сифатида ҳеч ҳам қораламайман. Замира опамиз матбуотга обуна бўлинглар ёки ўз ҳовлингни тоза тутгин ёки бирор нарса эккин, шу маҳсулотларни ишлатгин деб талаб қилаётган бўлса, бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ.

    Мана шу жамиятда яшаяпмизми, текинхўрликка ўрганиб қолишимиз керак эмас. Биз болаларни меҳнат орқали, ўз ҳудудини тозалаши, ўз маҳсулотини етиштириши, ўз устида ишлаши орқали тарбиялашимиз керак. Ҳамма галстук тақиб, менга ўхшаб юрса, ҳамма ҳаммага ақл ўргатаверса, ким бу ишларни қилади? Ким, қачон картошка экади? Ким пахтани теради? Ким ҳосилни йиғиштиради? Буни ейишни билсак, кийишни билсак, ишлаш ҳам керак-ку! Ҳамма шундай юраверса, жамиятда бошқа ишларни ким бажаради? Буни тўғри тушунишимиз керак.

    Ўқитувчилар жамоасининг асосий вазифаси — меҳнат билан тарбиялаш, мана шундай ҳаётга тайёр тура билишни айтиш. Мактабни битириб чиқаётган ҳозирги ўқувчиларнинг битта отвёрткани ушлаб, бир электр жиҳозни тузатишда ёки бир жўмракни тузатишда уқуви йўқ. Шундай ҳолатда ота-оналар уларни шу даражада енгил-елпи ҳаётга ўргатяпти. Бундай қилиш керак эмас. Улар меҳнат билан тобланиши керак. Ана шунда ҳаётнинг қийинчилигига ҳам, аччиғига ҳам, яхши кунларига ҳам тайёр бўлади.

    Қарс икки қўлдан чиқади. Биз бирлашиб, мана шу жамиятни, жонажон Ўзбекистонимизни ривожланиши учун меҳнат қилишимиз керак. Биз ҳам, балким, Америка ё Германиядаги каби ҳолатларга етиб борармиз. Бунинг учун аввал яхшилаб меҳнат қилишимиз керак. Бир-биримизни қўллашимиз керак. Бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, давлатимизни забардаст, иқтисодиётини барқарор ҳолатга олиб чиқиб қўйсак, бояги масалалар ўз-ўзидан ўрин қолмайди. Ҳамма ўз вазифасини ўзи бажариб кетади

    Лекин ҳозир биз бир-биримизга кўмак беришимиз керак. Бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак.

    Улуғбек Иноятов, Ўзбекистон халқ таълими вазири

    23.08.2017, 23:48   Изоҳ (0)   30298
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пахтага чиқиши тақиқланган ўқитувчи ва шифокорлар, банкоматлар олдидаги навбатлар, мухлисларсиз стадионда ўйнайдиган Ўзбекистон ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    23.08.2017, 22:34

    Видео: «Авиасозлар» бозоридаги ишламаётган банкомат олдидаги навбат

    23.08.2017, 21:07

    Улуғбек Рўзиқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг раҳбари этиб тайинланди

    23.08.2017, 19:35

    Сенат қўмиталарининг йиғилишида Конституциявий суд, Олий суди судьяларининг сайланишига оид масалалар кўриб чиқилди

    23.08.2017, 19:17

    Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди

    23.08.2017, 18:52

    Ўзбекистон ТИВ делегацияси Хитой ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ли Ҳуилаи билан учрашди

    23.08.2017, 18:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Украинага мўлжалланган 20 минг ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

    Дунё | 9 июн, 16:10

    Зиғир уруғининг фойдали томонлари ва уни қандай истеъмол қилиш яхшироқ?

    Лайфстайл | 9 июн, 15:55

    “Афғонистон бошқа давлатларнинг сув ресурсларига даъво қилмайди” — элчи

    Ўзбекистон | 9 июн, 15:45

    Швецияда ота-она фарзандининг тишларини тозаламагани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Лайфстайл | 9 июн, 15:35

    Роналду ўзи ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди

    Спорт | 9 июн, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.