Украина пойтахтининг марказидаги Грушевский кўчасида портлаш рўй берди. Бу ҳақда, маҳаллий полицияга таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, портлаш номаълум жисмдан келиб чиққан. Бир аёл ва бир эркак яраланган.
Воқеа жойида портлаш бўйича экспертлар ишламоқда.
Хавфсизлик хизмати вакили Елена Гитлянскаянинг сўзларига қараганда, ҳозирча асосий версия сифатида безорилик кўрилмоқда.
Изоҳ (0)