АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 4 мамлакат фуқароларига нисбатан виза чеклови жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ички хавфсизлик вазирлигидаги манбага таяниб, Fox News маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Телеканалга кўра, мазкур фармойиш Давлат департаментига юборилган. Чекловлар АҚШдан чиқариб юборилган фуқароларни қабул қилишдан бош тортаётган давлатларга нисбатан қўлланади. Уларнинг номи келтирилмаган.
Давлат департаменти ушбу ҳужжат олинганлигини тасдиқламади, бироқ инкор ҳам этмади. Манба Давлат котиби чекловлар жорий этилаётган мамлакатлар вакиллари билан музокаралар олиб бораётганини билдирди.
Изоҳ (0)