Ишбилармон Илон Маск ўзининг SpaceX компаниясида ишлаб чиқарилган скафандрнинг биринчи суратини намойиш этди. Маскнинг сўзларига кўра бу макет эмас, балки ҳақиқий намуна. Скафандр аллақачон вакуумда текшириб кўрилган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
«Эстетика ва вазифалар ўртасида мувозанатни топиш қийин бўлди. Буни алоҳида-алоҳида қилиш осонроқ», — деб ёзган Маск. У яқин вақт ичида скафандр ҳақида батафсил ҳикоя қилишга ваъда берган.
Аввалроқ Маск бу скафандр NASAнинг тижорат дастури учун тайёрланганини маълум қилган. Ўшанда костюм қулайлик ва океанга қўнишда хавфсизлик бўйича текширилган.
Изоҳ (0)