Беш мамлакатдан 19 нафар қурувчи кетма-кет учинчи марта Америка рекордини уриш учун энг мураккаб Голдберг машинасини яратишга уриниб кўрди, деб ёзади TJournal.
Механизмни қуриш учун Incredible Science Machine: Game On! (Ақл бовар қилмас илмий машина: Ўйин бошланди!) тадбири иштирокчилари бир ҳафта вақт сарфлади.
Domino тошларининг барчаси қулаши учун тахминан 15 дақиқа талаб қилинди. Натижада конструкторлар домино учун ажратилган энг катта майдон, доминодан ясалган энг катта шакл ва доминодан қилинган энг йирик лойиҳа йўналишларида учта Америка рекордини ўрнатди.
Алоҳида роликда иштирокчилар механизмни қуриш жараёни ҳақида гапириб берди.
Изоҳ (0)