Google компанияси Қуёш тутилиши билан бир вақтда янги — Android 8.0 Oreo операцион тизимини тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Янги Android операцион тизимига бу сафар оммабоп Oreo печеньеси шарафига ном беришди. Компания блогида таъкидланишича, у «ҳар қачонгидан ҳам кўра ақллироқ, тезкорроқ ва кучлироқдир».
Тизим, хусусан, «расм ичида расм» ва автотўлдириш каби янги функциялар билан таъминланган. Шунингдек, унинг ҳимоя воситалари, иш тезлигининг ошиши ва энергия истеъмолининг оптималлаштирилиши янада ишончлироқдир.
Google Android 8.0 ни шу йилнинг майида Google I/О конференциясида олдиндан тақдим этганди. Тизим фон режимида ишлайдиган дастурлар учун янги чекловларга эга бўлди, бу эса қурилма ишини яхшилашга ёрдам беради. Бундан ташқари, тизим дизайни бироз ўзгартирилган ва иконкалар учун билдиришномалар бор-йўқлигини кўрсатувчи белгичалар қўшилган.
Изоҳ (0)