Калифорниялик Аль исмли Twitter фойдаланувчиси унинг акаси зина остидаги жойни қандай қилиб ўз ити учун ётоқхонага айлантирганини кўрсатди. Итнинг эгаси деворнинг бир қисмини бузган, ёғоч тўсиқларни гипсокартон ёрдамида беркитган ва хонани оқ рангга бўяган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Бундан ташқари, хўжайин хонага итнинг, дўстларининг ва ўзининг суратини илган.
Twitter фойдаланувчилари итнинг хонасини Гарри Поттернинг қазноқи (кичик омборхона) ва Нью-Йоркдаги квартиралар билан таққослаган. Шунингдек, уларнинг итлари қаерда ётишини кўрсатган.
Изоҳ (0)