АҚШ молия вазирлиги тўрт нафар россияликни КХДР бўйича санкциялар рўйхатига қўшиб қўйгач, Россия ташқи ишлар вазирлиги жавоб чораларини тайёрламоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«АҚШ собиқ президенти Барак Обама давридаёқ бошлаб берилган, икки томонлама алоқаларни барбод қилишга қаратилган тренд давом эттирилмоқда… Бундай вазиятда Америка вакилларининг икки томонлама муносабатларни барқарорлаштириш истаги ҳақидаги гаплари жуда ишончсиз эшитилади», — деди Рябков.
Унинг таъкидлашича, Россия доим келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш тарафдори бўлиб келган, «санкциялар тили» эса Москва учун номақбул.
Рябков америкалик ҳамкасблари қачондир тўғри фикрлай бошлашига умид билдириб қолди. «Айни пайтда эса биз бу вазиятда муқаррар бўлган жавоб чораларини ишлаб чиқишга киришмоқдамиз», — деди у.
Изоҳ (0)