Краснодар ўлкасида бортида бир киши бўлган енгил моторли вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси транспорт бўйича жанубий тергов бошқармаси сайтида хабар берилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 21 август, душанба куни 21:30 атрофида Робинсон Р66 вертолёти Анапа туманининг Малий Утриш посёлкаси Ёжик тоғи ҳудудида ҳалокатга учраган.
Ҳаво кемаси бортида бир киши — учувчи бўлган. Вертолёт Анапа—Абрау-Дюрсо йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган эди.
Юз берган ҳодиса билан боғлиқ барча вазиятларни аниқлашга қаратилган текширув тадбирлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)