Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) қатор аҳоли пунктларига самолётдан ИШИД жангариларини таслим бўлишга чақирилган варақаларни ташлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«ҲҲК самолётлари Ал-Хавижа, Ал-Қаюм, Рава, Ана ва Акашат туманларига юз минглаб варақалар ташлади. Уларда Ироқ армияси муваффақиятлари ҳақидаги янгиликлар, шунингдек, хтаслим бўлмасалар, жангарилар ўлимга маҳкум эканликлари ҳақида огоҳлантирув берилган», — дейилади қуролли кучлар матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, Ал-Хавижа мамлакат шимолида, Киркук шаҳри яқинида, Ал-Қаюм, Рава ва Акашат эса Ироқ ғарбида жойлашган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)