Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 август куни янги Qanotchi кафесининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан 10 кун давомида барча меҳмонларни кафе асосчиси Абдураҳмон Позилжоновдан ажойиб «совғалар» кутмоқда.

Замонлар  ўзгарса-да гўштли ва товуқли таомларга бўлган севгимиз ва эҳтиромимиз  доимийлигича қолади. Асосийси – гўштнинг нархи ва сифати ўзини оқлайдиган жойни топишдир. Ҳозирда ҳеч кимни одатий стейклар билан ҳайрон қолдириб бўлмайди. Qanotchi кафеси асосчиси Абдураҳмон Позилжонов продюсерлик соҳасида муваффақиятли тажрибага эга бўлгани ҳолда, Тошкентдаги ресторан бизнеси соҳасига янги ниманидир киритишга қарор қилди ҳамда кўпроқ эътиборни товуқ қанотчалари ва гўштга қаратди.

Qanotchi’да гўшт ўзига хос такрорланмас усул билан тайёрланади.

Гўшт шунақанги майин, тотли, оғизда эрийдиган тайёрланадики, сизга ҳаттоки  тиш кавлагич ҳам керак бўлмай қолади. Муассасанинг энг ўзига хос жиҳатлари – бу мол гўштидан тайёрланган Qanotchi гамбургери, ҳамда, албатта, товуқ қанотчалари. Qanotchi кафесининг яна бир ўзига хос томони бор – бу табиий маҳаллий гўшт маҳсулоти. У муассаса билан бир ҳудудда жойлашган Bizning Donar заводидан етказилади, шунинг учун гўштнинг нархи фуқаролар учун ҳамёнбопдир.

Qanotchi – бу нафақат дўстлар ва яқинлар билан вақтни яхши ўтказиш мумкин бўлган жой, балки гўшт ҳамда товуқ қанотчаларидан лаззатланиш имконияти яратилган ердир. Порсиялар бир киши учун ҳам, 3-4 кишилик жамоага ҳам мўлжалланган.

Интерьерга келадиган бўлсак, у ўзига хос услубда, асосий мақсаддан, яъни хуштаъм гўштдан завқланишга қаратилган. Ҳеч қандай ҳашаматларсиз, фақат мазали таомдан баҳра олинг.

Абдураҳмон Позилжонов барчани Qanotchi’га таклиф этмоқда, бу ҳодиса шарафига 10 кун давомида меҳмонлар учун мазали бепул «совғалар» тайёрлаб қўйилган.

Жойларни буюртма қилиш: +99871 203 0110.Facebook’даги расмий саҳифа: facebook.com/Qanotchi

Манзил: Яккасарой тумани, Қушбеги ва Муқимий кўчалари кесишмаси, 1-боши берк кўча.Мўлжал: GrandCinema кинотеатри

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи