Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

18 август куни Бекобод шаҳрида ташриф билан бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бу шаҳар билан Тошкент вилоятининг бошқа бир саноат нуқтаси — Олмалиқ шаҳри ўртасида мусобақа ўтказишни таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев мусобақа давомида ҳар иккала шаҳар вакиллари маълум муддат ичида рақобатчисининг меҳмони бўлиб, унда бўлаётган ўзгаришлар билан танишиши ва ўрганиб бориши мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.

Бекобод ҳақида гап кетганда, бир ташаббус бор. Яқинда Олмалиқ шаҳрида бўлдик. Олмалиқнинг 123 минг, Бекободнинг эса 91 минг аҳолиси бор. Кейинги бир йил давомида Бекобод билан Олмалиқ ўртасида мусобақа уюштирсак: Ўзбекистон шароитида уларнинг қай бири қандай ўринни эгаллайди?

Биз ҳозирда бу икки шаҳарнинг ҳар бирига бир хилда ёрдам кўрсатяпмиз. Олмалиқда ҳам катта корхона бор, у ерда ҳам унинг янги навбатини ишга туширяпмиз, Бекободда ҳам катта корхона бор, бу ерда ҳам унинг янги навбати ишга тушириляпти. Олмалиқда ишлаб чиқариш икки карра оширилса, Бекободда уч карра бўлади.

Ҳар 15 кунда 50 нафар олмалиқлик икки автобусда келиб, Бекободни айланиб, кўрсин, бир-биридан ўргансин; 15 кундан сўнг бекободликлар бориб, Олмалиқни ўргансин. Шундан сўнг, буни намуна қилиб телевизорда кўрсатамиз. Мусобақа якуни бўйича ғолиб чиққан шаҳарнинг тўрт раҳбарини, ҳар бирини биттадан шахсий автомобиль билан табрикласак.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

ЎзАнинг Президент Шавкат Мирзиёев сўзларидан келтирган иқтибосларига кўра, мусобақа 2017 йилнинг 1 сентябридан 2018 йилнинг 1 сентябрига қадар давом этади.
Иккала шаҳарнинг ривожланиш тенденцияларини кузатиб борамиз. Бу икки металлургия комбинати ўртасида эмас, шаҳарлар ўртасидаги соғлом рақобат бўлади. Бозордаги нарх-наводан тортиб, аҳоли турмуши учун яратилаётган барча шароитлар инобатга олинади. Янги корхона ишга тушадими, янги иш ўрни яратиладими, барчасини эътиборга олиб борамиз. Бу каби соғлом рақобат икки шаҳарнинг жадал ривожланишида муҳим рол ўйнайди.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?