21 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Видео: Ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига чиқармасликка ваъда берган тўрт ҳоким. Гап Наманган, Фарғона, Бухоро ва Сурхондарё ҳокимлари ҳақида бормоқда.
2. Наманганда ашаддий жиноятчини қўлга олиш чоғи жароҳатланган ИИБ ходимининг уйи таъмирдан чиқарилди. У кўрсатган хизматлари учун Ўзбекистон Президенти фармонига мувофиқ «Жасорат» медали билан мукофотланди.
3. Хайрулла Нуриддинов уч кунлик танаффусдан сўнг яна ЎзМТРК раиси биринчи ўринбосарига айланди. Бундан ташқари, Озод Ҳамидхўжаев «Ўзбекистон 24» телерадиоканали раҳбарлигидан кетди.
4. «12 сентябрь куни президентлик сайлови?». ЎФФ ўз низомига амал қилмаётганликда айбланди.
5. Шерзодхон Қудратхўжаев устидан Президент порталига шикоят тушди. Лекин ХПК раиси бундан хафа эмас.
Изоҳ (0)