Ўзбекистон фуқаролари мамлакатда ногиронларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этишга чақирилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Муҳокамада иштирок этиш учун махсус формани тўлдириш талаб этилади.
Келиб тушган таклиф ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан умумийлаштирилиб, тегишли комиссияга топширилади.
Фуқароларнинг таклифларини ўрганиш учун комиссия, шунингдек, Facebook’да саҳифасини очди.
Таклифлар 30 августга қадар қабул қилинади.
Изоҳ (0)