Макканинг Ал-Азизия ҳудудидаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин туфайли 600 зиёратчи эвакуация қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ёнғинга бинонинг 8-қаватидаги совутгич носозлиги сабаб бўлди.
Зиёратчилар ва меҳмонхона ходимларидан ҳеч ким жабрланмади.
Меҳмонхонада қўним топганларнинг аксарияти ҳаж амалларини бажариш учун келган Туркия ва Яман фуқаролари эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)