“Аваза” миллий туризм зонасининг конгресс марказида 22 август куни Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юзма-юз ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
-xjxRcMR7.avif)
Суҳбат аввалида Туркманистон етакчиси давлат раҳбарига Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу етакларини етказди.
Ўзбекистон президенти мамлакат раҳбарияти ва қардош туркман халқини 5 август куни “Аваза”да БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор табриклади.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон—Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.


Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Туркманистонга келганди. Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон–Туркманистон–Ўзбекистон форматидаги уч томонлама учрашувда иштирок этади ва икки томонлама музокаралар ўтказади.
Изоҳ (0)