Киев суди Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат Виталий Мешечек ишдан воз кечиш ҳақидаги талабини қондирди. Бу ҳақда Киев прокуратураси матбуот котиби Надежда Максимец Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига қараганда, суд қароридан сўнг адвокат нарсаларини тўплаб, зални тарк этган.
Бундан ташқари, суд жараёни узлуксизлигини таъминлаш учун судья Януковичга янги адвокат тайинлашга кўрсатма берди.
Суднинг кейинги йиғилиши 6 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)