Қирғизистон мухолифатининг парламентдаги «Ота-макон» фракцияси етакчиси Омурбек Текебаев 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Текебаевнинг айби исботини топди, у 8 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди», — дея маълум қилди 16 август, чоршанба куни Бишкекнинг Первомайск туман суди йиғилишида судья Ойбек Эрнис ўғли.
Мухолифат вакили коррупцияда айбланди. Қораловчилар суддан унга 10 йил қамоқ жазоси бериш, мол-мулкини мусодара этиш ва 3 йил давомида давлат лавозимларини эгаллашдан маҳрум этишни сўраганди.
Изоҳ (0)