Венесуэла ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Пуэрто-Аякучо шаҳридаги (Амасонас штати) қамоқхона штурм қилиниши оқибатида 35 нафардан ортиқ маҳбус ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат губернатори Либорио Гуарулья Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Пуэрто-Аякучодаги ҳибсда сақлаб туриш марказида қирғин. Марказ махсус бўлинма томонидан штурм қилинганидан сўнг 35 дан ортиқ жасад қолди», — дея ёзув қолдирди у.
Мамлакат бош прокуратураси ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришди. Унинг маълумотларига кўра, штурм чоғида 37 маҳбус ҳалок бўлди, 14 нафар ходим жароҳатланди.
Изоҳ (0)