Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузақовни қабул қилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирликлари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан, ҳарбий таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш бу борадаги муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди.
Қозоғистон мудофаа вазири Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик билдирди ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг тилакларини етказди.
Сакен Жасузақов Ўзбекистонда Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди. Қозоғистон томони икки давлат ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)