• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Уйимни сотиб, пулини Аҳмадбойга бергандим. Энди ижарада юрибман». Аҳмадбойдан жабрланганларнинг кўрсатмалари

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Аҳмаджон Турсунбоев (Аҳмадбой) ҳамда унинг олти нафар шериги гумондор сифатида кўрилаётган иш бўйича суд эшитуви давом этмоқда. Бу ҳақда UZ24 маълум қилди.

    Кадр: «Тошкент» телеканали

    Кадр: «Тошкент» телеканали

    Суд Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судидасида Турсунбоев ташкил этган «Чиноз ҳалол чорва» ва «Чиноз авто ҳамкор» фирмалари фаолиятидан зарар кўрган 9 нафар жабрланувчининг кўрсатмалари тингланди.

    Т. Фазлиддинов: «Яшаб турган уйимни сотиб, пулини Аҳмадбойга бергандим»

    — 1988 йил Сирдарё вилоятида туғилганман. Оилалиман, икки нафар фарзандим бор. Аҳмадбой ҳақида эшитиб келардим, лекин 4 йил мобайнида ишонмагандим. Атрофимдагилар, таниш-билишларим у ҳақида кўп гапиравергач, мен ҳам пул топширишга қарор қилгандим. 2016 йил 14- июнь куни яшаб турган уйимни сотиб, 24,5 минг долларни Аҳмадбойга ўз қўлим билан обориб бергандим.

    Эртасига, яъни 15 июнь куни Аҳмадбой қўлга олинди, деган хабар тарқалди. Улар пулимни 62 минг доллар қилиб қайтаришни айтишганди. Ҳозирда оилам билан Янгийўл шаҳрида ижарама-ижара яшаб юрибман.

    Э. Атахаджаев: «Картошка экиб, банкрот бўлгандим»

    — Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида яшайман. 2015 йили далага картошка экиб, банкрот бўлдим. Ўша йили картошка жуда арзон бўлиб кетди, сарфлаган харажатимни қоплай олмадим. Шундан кейин Аҳмадбой ҳақида, у берилган пулларни ортиғи билан қайтариши ҳақида эшитиб қолдим. 2016 йил июнь ойида қайнотамнинг Lacetti русумли машинасини сотиб, 5 минг долларни Аҳмадбойга олиб бориб бердим. Улар 5 мингни 10 ойда 12 минг қилиб берамиз, дейишганди. Ҳали бир марта ҳам пулимни олмасимдан, Аҳмадбой ушланди.

    С. Сафарова: «Етти бош мол, Matiz, тилла тақинчоқларимни олиб кетди»

    — Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида яшайман. Уйда 7 бош қорамол боқардим. Бир куни Бахт исмли йигит маҳалламизга келиб, агар пулларингизни, молларингни Аҳмадбойга топширсангиз, сизларга кўпайтириб қайтаради, деган гапларни айтди. Мен унга ишондим ва қорамолларни топширдим. Яна бир кун келиб, ҳовлида турган Matiz автомобилини ҳам топширишимни айтди. Машинага қўшиб тилла тақинчоқларимни ҳам 6 минг долларга баҳолаб, ўзи олиб чиқиб кетди. Менинг ортимдан қизим ҳам икки бош қорамоли, тиллалари, сотган уйининг пулини ўша йигитга топширди. Мана энди ҳеч нимасиз қолдик...

    К. Раҳимов: «Аҳмадбойнинг офисини банкка ўхшатдим»

    — Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Халқобод қўрғонида ҳовлим бор, у ерда қўй боқардим. Бир куни Дилмурод исмли бола келиб, қўйларимни янада кўпайтириб беришни ваъда қилиб, 11 та қўйни олиб кетди. Аввалига ишонқирамай, қўй боқиладиган жойларни ўз кўзим билан бориб кўриб келдим. Ҳаммаси бадастр, жойида эди. Кейин Аҳмадбойнинг Чиноздаги офисига ҳам бордим, у ерда бир неча кассалар қилиб қўйилган, одамлар кириб-чиқиб, келиб-кетяпти экан. Мен у ерни банкка ўхшатдим. Барча шароитлар яратилган эди, ҳар қандай одам қонунийлигига ишонадиган даражада эди.

    Қўлимда 700 доллар бор эди, уни топширдим, қўлимга чекка ўхшаш қоғоз беришди ва ҳар ойда пулингизни фоизи билан оласиз, дейишди. Шунда кейин ишончим янада ортиб, 3 минг долларни яна олиб бориб бердим. Ўшанда 2016 йил апрель-май ойлари эди. Бироқ июнь ойи ўрталарида Аҳмадбой қўлга олинди-ю, қўй ва пулларимни қайтариб ололмадим.

    Аҳмедова: «Эримнинг операциясига пул керак эди, мажбурликдан уйимни сотдим»

    — Сирдарё вилояти, Ховос туманида яшайман. 2-гуруҳ ногирониман, 3 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим оғир бетоб бўлиб қолди, уларни Ҳиндистонда операция қилдирмоқчи эдик. Ўшанда пул зарур бўлгани учун уйимизни 18 минг долларга сотдик. Лекин бизга бу пул операция учун камлик қилиши, жами 25-30 минг доллар кераклигини айтишди. Шу пайтларда (2016 йил) бозорда одамлардан Аҳмадбой ҳақида эшитиб қолдим.

    Унга пулингни берсанг, сенга икки баробар қилиб қайтаради, дейишди. Одамларнинг гапига ишониб, Аҳмадбойни қидириб Чинозга бордик. У ерда одамлар жуда кўп эди, узун навбатлар бор эди. Мен бир аёлни тўхтатиб, «бу киши ишончлими, алдамайдими», деб сўрадим. У эса ишончли деб тасдиқлади. Шунингдек, инкассация машинаси ҳам кириб-чиқиб юрганини кўрдим. Шунда мен демак, ишончли экан, давлатга солиқ тўлар экан деб ўйладим.

    Ўзи билан учрашмоқчи эдим, бироқ мени қўйишмади. Шундан кейин Олмос деган кишига учрадик. У билан эрим чиқиша олмади, кейин Муроджон деган йигитга учрадик (Шу пайт гувоҳдан судланувчилар ичида Олмос ва Мурод исмли шахслар борми деб сўралди, гувоҳ уларни кўрсатди) ва унга 16,5 минг доллар бердик. Шундан сўнг бир мартагина 2 700 доллар олдик, Аҳмадбой қўлга олингач, қолган 13,800 доллар пулимизни ололмадик. Судланувчилардан даъвоим йўқ, пулларим қайтариб берилса бўлди.

    Т. Шодиев: «Россияда ишлаётган қайниукам юборган пулларини бериб юбордим»

    — Сирдарё вилоятида яшайман. 2016 йил февраль ойида Тошкентга келганимда Аҳмадбой ҳақида эшитиб қолдим. Аёлим билан маслаҳатлашиб унга пул топширмоқчи бўлдик. Россияда ишлаётган қайниукам пулларини бизга жўнатарди, шу пуллардан 2 700 долларни Аҳмадбойга топширдим. Офисга борсак, бир неча кассалар бор экан, бизни 1-кассада қабул қилишди ва 10 ойга деб берсангиз, пулингизга 10 фоиз қўшилади, дейишди. 76/42 рақам билан дафтарга қайд қилди. Биринчи пулимни 20 июлда олишим керак эди, лекин Аҳмадбой 15 июнда ушланди...

    17.08.2017, 12:13   Изоҳ (0)   81634
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яшнободда Истанбулга чипта учун 9 млн сўм олган фирибгарга нисбатан жиноий иш қўзғалди

    17.08.2017, 11:25

    Бангладеш ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради

    17.08.2017, 10:52

    Солиқ қўмитаси ижтимоий суғурта бадалидан қарздор санъаткорлар рўйхатини маълум қилди

    17.08.2017, 10:47

    LG OLED-телевизори яна EISA нуфузли мукофотини қўлга киритди

    17.08.2017, 10:00

    Шавкат Мирзиёев болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш бўйича дастур тайёрлашга кўрсатма берди

    17.08.2017, 09:53

    Асакадаги «Оталар чойхонаси»да қиморбозлар қўлга олинди

    17.08.2017, 09:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.