Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ, Соҳиб Саифназаров Ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида маълум қилинди.
Соҳиб Саифназаров шу муносабат билан Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар у «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирексияси раҳбари бўлиб ишлаб келганди.
Изоҳ (0)