Бангладеш ташқи ишлар вазири Шаҳриёр Алам бошчилигидаги делегация 18 август куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Бангладеш делегациясининг беш кунлик ташрифи доирасида Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, Шаҳриёр Алам ва делегация аъзолари Самарқанд, Бухоро шаҳарларини зиёрат қилади, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишади.
Изоҳ (0)