Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромидан ҳарбий мақсаддаги қурилма ортилган «Протон-М» ракетаси учирилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Бойқўнғир космодромидан Россия мудофаа вазирлиги учун хизмат қилувчи коинот қурилмаси юкланган оғир тоифадаги ‘Протон-М’ ракетаси муваффақиятли парвоз қилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Парвозолди операциялари ва ташувчи ракетанинг учирилиши белгиланган тартибда ўтди. Қуруқликдаги автоматлаштирилган бошқарув комплекслари «Протон-М» учирилиши ва парвозини назорат қилиб борди.
Изоҳ (0)