Инсоннинг коинотга биринчи парвози ҳақидаги илк ҳужжат Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукцион уйида 47,5 минг долларга сотилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Савдоларга титул варағи, Юрий Гагариннинг таассуротлари битилган мактуб ва унинг герметик қалпоқдаги сурати қўйилди.
Мазкур ҳужжат Халқаро авиация федерациясига жўнатиш учун тайёрланган, бироқ кейинчалик унинг ўрнига бошқаси юборилганди.
Sotheby’s вакиллари ҳужжатни «коинот забт этилган илк давр ёдгорлиги» деб атади, Гагариннинг коинотдан Ернинг кўриниши таассуротларини эса Колумб, Веспуччи ва Магеллан кашфиётлари ҳамда саёҳатлари билан бир қаторга қўйди.
Изоҳ (0)